Иқтисодиёт | 10:59 / 30.11.2016
6622
2 дақиқада ўқилади

Жаҳонга машҳур компаниялар Amnesty International нишони остида

Nestle, Unilever, Kellogg ва Procter & Gamble каби жаҳонга машҳур корпорациялар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Индонезия плантацияларидаги пальма ёғларидан фойдаланишади. У ерда эса болалар меҳнати эксплуатация қилинади. Amnesty International'нинг расмий сайтида жойлаштирилган ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди

Тергов давомида Amnesty International пальма ёғини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва юқорида номлари қайд этилган компанияларнинг етказиб берувчиси бўлган Осиёнинг Wilmar компаниясида фаолият олиб борувчи 120 ишчини сўроқ қилди. Маълум бўлишича, сўроқ қилинганларнинг кўпчилиги иш вақтидан ташқари ҳам меҳнатга жалб қилинган, бироқ кам маош олган. Ишлаб чиқаришда болалар ва мажбурий меҳнат тури қўлланган, меҳнат шароитлари эса ишчилар соғлиғи учун хавфли бўлган. 

"Компаниялар ишчи кучи эксплуатациясига кўз юмишмоқда ва даҳшатли қонунбузарликларга қарамай, бундан даромад  олишда давом этишмоқда", - деди Amnesty International тадқиқотчиси Мегна Абраҳам.

Ҳисоботга жавобан Wilmar'да пальма ёғини тайёрлашда ҳақиқатда муаммолар мавжудлиги тан олинди ва уларни ҳал қилиш учун давлат, бизнес ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг биргаликда ҳаракат қилиши кераклигига ишора қилинди. Amnesty International айблаган компаниялар кузатув натижаларини инкор қилишди, баъзилари эса бу борада текширув олиб боришларини айтишди. 

Мавзуга оид