Барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтинги тақдим этилди
Forbes барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтингини тақдим этди.
Биринчи ўринни 186 каратли "Кўҳинур" олмоси эгаллаган бўлиб, бундай ноёб совға 1849 йилда Сикх давлатининг сўнгги махаражаси Далип Сингх томонидан Британия қироличаси Викторияга ҳадя этилган.
Иккинчи ўринда 1770-йилларда АҚШ мустақиллиги учун урушда Франциянинг 20 миллиард доллар (ҳозирги курсга айлантирилганда) кўринишидаги совғаси қайд этилган. Журналда таъкидланишича, бу йирик француз инқирози ва инқилобига олиб келган.
Учинчи ўрин Cartier марваридига насиб этди. Бундай ажойиб совға 1917 йилда банк ходими Мортон Планк томонидан турмуш ўртоғига тақдим этилган. Замонавий ўлчамларга кўра, бу аёллар безагининг нархи - 20 миллион доллар.
2003 йилда миллиардер Леонард Лаудер Метрополитен-музейга ўзининг 1,1 миллиард доллар қийматга эга санъат коллекциясини ҳадя қилган. Ушбу коллекциядан Пабло Пикассо, Жорж Брак ва бошқа таниқли мусаввирларнинг санъат асарлари жой олган. Бу рейтингнинг тўртинчи сатрида қайд этилган.
Роман Абрамовичнинг турмуш ўртоғига аталган совғалари бешинчи поғонани забт этган: миллиардер хотинига юз миллион долларлик санъат асарларини туҳфа қилиб келади. Бунга Альберто Жакометтининг 14 миллион долларга баҳоланган ҳайкалтарошлик намунасини мисол қилиш мумкин.
Олтинчи ўринда - актёр Ричард Бертоннинг 1969 йилда ўзининг турмуш ўртоғи актриса Элизабет Тейлорга совға қилган 68 каратли олмоси. Презентнинг замонамизга мосланган баҳоси - 6,6 миллион доллар.
Еттинчи ўринни XVII асрда Шоҳ Жаҳоннинг ўз аёли хотирасига қурдирган Тож-Маҳал ёдгорлиги эгаллаб турибди. Мазкур қурилишга, замонавий ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 827 миллион доллар сарфланган.
2008 йилда ҳиндистонлик ишбилармон Анил Амбани турмуш ўртоғи, собиқ Болливуд актрисаси Тинага 34 метрли суперяхтани тақдим этган. Баъзи маълумотларга кўра, кемага 80 миллион доллар сарфланган. Бу - саккизиничи поғона.
1908 йилда миллиардер Томас Уолш қизи Эвелиннинг турмушга чиқиши муносабати билан унга "Шарқ юлдузи" олмосини совға қилган. Уч йилдан сўнг қизининг турмуш ўртоғи унга "Ҳоуп" олмосини тақдим этган. Бу икки олмос тўққизинчи ўринга муносиб кўрилди.
Топ-10 рўйхатини миллиардер Михаил Гуцериевнинг 2016 йилда ўғли Саиднинг тўйи муносабати билан ташкиллаштирган ҳашаматли тантанаси эгаллади.
Мавзуга оид
18:30
Олимлар атиги 15 дақиқада олмос яратишни ўрганди
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
17:36 / 10.12.2024