Индонезия биринчи президентининг қизи давлатга хиёнатда айбланиб ҳибс қилинди
Индонезия полицияси мамлакатнинг биринчи президенти Сукарнонинг қизи - Рачмавати Сукарнопутрини ҳибсга олди. Уни “давлатга хиёнатда гумон қилишмоқда”, деб маълум қилган ҳимоячи.
Унинг сўзларига кўра, Сукарнопутри Келап Дуа шаҳридаги марказий полиция бўлинмасига олиб борилган. У ерда сўроқдан ўтказилган аёл қамоққа олинган.
Хабарда таъкидланишича, мамлакат асосчисининг қизи ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.
Аввалроқ, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларининг расмий вакили “тунда 8 нафар инсон давлатга хиёнатда гумон қилиниб қўлга олингани” ҳақида хабар берганди. Бироқ уларнинг шахси аниқланмаган.
Индонезия ОАВининг тахминича, ҳибсга олиш Жакарта губернаторига қарши ўтказилаётган норозилик намойишлари билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, уни Қуръонни таҳқирлаганликда айблашмоқда.
Мавзуга оид
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
19:31 / 05.12.2024
Apple Индонезиядаги ишлаб чиқариш корхоналарига 1 млрд доллар сармоя киритади
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024