Спорт | 14:48 / 04.12.2016
6742
2 дақиқада ўқилади

«Шапекоэнсе» Жанубий Америка кубогини олиши тасдиқланди

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби президенти Иван Тоззо клуб Жанубий Америка кубоги ғолиби номини ва унда ғолиб бўлганлик учун олинадиган мукофот пулини олишини тасдиқлади, деб хабар берди Tribuna.uz сайти

Айни вақтда Жанубий Америка футбол федерацияси (КОНМЕБОЛ) «Шапекоэнсе» клубини Жанубий Америка кубоги ғолиби деб эълон қилишга қарор қилди. Федерацияга бу таклифни «Шапекоэнсе» билан финалда ўйнаши керак бўлган, Колумбиянинг  «Шапекоэнсе» клуби билдирган. 29 ноябрда биринчи финал учрашувига учиб кетаётган «Шапекоэнсе» клуби футболчиларининг аксарият қисми авиаҳалокатда ҳалок бўлганди.

«КОНМЕБОЛ "Шапекоэнсе"ни Жанубий Америка кубогининг ғолиби деб топишларини  тасдиқлади. Бундан ташқари, клуб 2 млн долларлик мукофот пули олади. Барчаси тасдиқланди. Бироқ Мен кубокни топшириш маросими бўлиши ҳақида ҳеч нарса билмайман», деб айтди Тоззо.

«Биз барча федерациялар ва айниқса Шапеко аҳлидан кўмак олмоқдамиз. Биз ҳозир  жамоани қайта тузмоқдамиз. Шапекода одамлар футбол кўришмоқчи, улар футболни севадилар», деб қўшимча қилди Тоззо.

Мавзуга оид