Жамият | 21:47 / 06.12.2016
7858
2 дақиқада ўқилади

Қизининг операцияси учун интернетда пул йиққан ота фирибгарликда айбланди

Каталония прокуратура ва полицияси ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали кам учрайдиган касалликка чалинган қизи учун 150 минг евро йиққан кишига нисбатан суриштирув ишларини бошлаб юборди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг шубҳаланишича, гап фирибгарлик ҳақида кетмоқда.

Фернандо Бланко бир неча йил давомида АҚШда қизи Нади Нереанинг даволаниши учун пул йиғиш ишини олиб бормоқда.  11 яшар қиз кам учрайдиган касаллик - трихотиодистрофией (TTD) билан оғриган. TTD нинг хусусиятлари ёруғликка таъсирчанлик, ихтиоз, соч ва тирноқларнинг мўртлиги, интеллектуаль бузили, паст бўйда кўринади.

Пул йиғиш учун бўлган сўнгги акция бир неча ҳафта олдин бошланган, ўшанда  El Mundo газетаси қизча ҳақида мақола чиқарган эди. Шундан сўнг мамлакатнинг етакчи нашрлари бу мавзуни илгари суришди, машҳур шахслари қўллаб-қувватлашди. Натижада тўрт кун ичида 150 минг евро йиғилди.

Қизчада ўтказилиши мўлжалланган операция борасида El País нашри томонидан ўтказилган тадқиқот хаммасини шубҳага қўйди.

Отанинг тасдиқлашича, пулларнинг барчаси Хьюстонда ўтадиган операцияга кетади. 
Суд отани ҳибсга олишни, шунингдек, қизининг даволанишига тааллуқли ҳужжатларни тақдим этишга ҳукм чиқарган.

 

Мавзуга оид