Жаҳон | 19:02 / 07.12.2016
6599
1 дақиқада ўқилади

Ассанж Швеция прокуратурасига берган кўрсатмаларини чоп этди

WikiLeaks портали асосчиси Джулиан Ассанж ўзининг швед прокуратурасига берган кўрсатмаларини Justice 4 Assange сайтида чоп этди.

Ассанж билан суҳбатни эквадорлик прокурор ўтказган. Тергов Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида ноябрь ойида бўлиб ўтди.

WikiLeaks  асосчисининг илова қилинган мактубида таъкидлашича, унга ҳалигача ҳеч қандай айбловлар қўйилмаган ва у бутунлай айбсиздир.

Ассанжнинг сўзларига кўра, тергов матнини кишилар бор ҳақиқатни билишлари учун чоп этган. 

Аввалроқ. WikiLeaks  асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳимоячиси Женнифер Робинсон Швеция прокуратураси томонидан мижозига зўрлаш борасида айбловлар қўйилса, Ассанж юристлари швед томонининг иш устида йўл қўйган барча қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан шикоят аризаси билан чиқишларини маълум қилганди.

Мавзуга оид