Фан-техника | 15:32 / 08.12.2016
5183
2 дақиқада ўқилади

Twitter раҳбари Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳақида гапирди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланиш ҳеч кутилмаган ҳолат бўлиб, унга жамиятнинг барча қатлами билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради. USA Today газетасининг хабар беришича, бундай фикр Twitter компанияси асосчиси ва раҳбари Жек Дорсидан чиққан.

"Сайланган президент бизнинг хизматлардан бошқа кишилар билан мулоқотда бўлиш мақсадида фойдаланади, ва бу исталган инсонга у айни дамда нима ҳақида ўйлаётганидан хабардор бўлиш имконини яратади. Менимча, бу жуда қизиқ", - деди Дорси. Унинг эслатишича, Трамп жамоаси сайловолди кампанияси вақтида ижтимоий тармоқлардан ўз ғояларини илгари суришда фаол фойдаланган.

Twitter компанияси асосчиси ва раҳбари Жек Дорси

"Аввал бундай ҳолатни ҳеч кўрмагандим, - давом этади Дорси. – Биз янги дунёга қараб кетмоқдамиз. Унда барча нарса юзага чиқади ва ҳар ким буни кўриши ва реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин". Мутахассиснинг тан олишича, у "жараён охир-оқибат қаерга олиб келишини" билмайди.

Маълумот учун, Трамп Оқ уй учун кураш давомида бир неча маротаба ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг муҳимлиги ҳақида айтиб ўтган. Мутахассисларнинг фикрича, айнан Twitter ва Facebook’даги кенг қамровли тарғибот кампаниялари унинг сайловларда ғалаба қозонишига сабабчи бўлди.

Мавзуга оид