Жаҳон | 13:29 / 11.12.2016
6087
1 дақиқада ўқилади

БМТ Гамбия президентини сайловда мағлубиятга учраганини тан олишга чақирди

Яҳё Жамме. Фото: EPA/MIKE ALQUINTO

БМТ Хавфсизлик кенгаши ва ташкилот раҳбари Пан Ги Муннинг талабига кўра, Гамбиянинг амалдаги президенти Яҳё Жаммени мамлакатда ўтган президентлик сайловида мағлуб бўлганини тан олишга ва 2017 йилнинг январь ойида Адам Барроуга ҳокимиятни топшириши керак.

БМТ ХК томонидан қайд этилган баёнотда “Суверен Гамбия халқининг танловини ҳурмат қилиш, 2016 йилнинг 1 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олиш ҳамда ҳокимиятни сайланган янги раҳбарга топшириш” тилга олинган.

Маълумот учун: Жамме мамлакатни 1994 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2016 йилнинг 1 декабрь куни Гамбияда бўлиб ўтган сайловда 36,7 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби Адам Барроу эса 45,5 фоизга эга бўлди. Жамме 3 декабрь куни мағлубиятини тан олди. Аммо орадан бир ҳафта ўтгач, сайлов комиссиясининг хатога йўл қўйганини ва шу боис янги сайлов ўтказишни талаб қилди.

Мавзуга оид