Фан-техника | 15:29 / 13.12.2016
5472
1 дақиқада ўқилади

ЕИ интернет-мессенжерларга бўлган талабни кучайтирмоқчи

Фото: ТАСС

ЕИ ҳукумати интернет орқали Skype ва WhatsApp каби мулоқот қилиш дастурлари ва илова фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлигига тегишли талабларни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

"ЕИ ижро ҳукумати айни дамда алоқа операторлари, интернет орқали алоқа хизматларини таклиф этаётган компанияларга нисбатан қўлланилувчи бир қатор қоидаларни кенгроқ татбиқ этиш ниятида", - дея таъкидлайди агентлик. Эндиликда компаниялар фойдаланувчилар мулоқоти махфийлигига кафолат беришлари керак бўлади. 

Хабарларга кўра, бундай талаблар акс этган маълумотлар ҳимояси тўғрисидаги ҳужжат 2018 йилда кучга киради.

Бундай ҳолат алоқа бозоридаги тенг бўлмаган вазиятдан норози бўлган телекоммуникация компаниялари томонидан мурожаатлар бўлгач, юз берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ЕИ раҳбарлик органларига муҳокама учун таклифлар январь ойида расман тақдим этилади.
 

Мавзуга оид