Жамият | 20:11 / 16.12.2016
11775
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда 6 ёшли бола "гиёҳванд моддаларга қарши уруш" қурбонига айланди

Филиппин пойтахти Манилада 6 ёшли бола ҳукуматнинг наркотрафикка қарши олиб бораётган кураши қурбонига айланди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда

Таъкидланишича, болакай гиёҳванд моддаларни тарқатишда гумон қилинаётганларни излаш бўйича ўтказилган рейд вақтида ухлаб ётган чоғида ўлдирилган.  

Бола онасининг айтишича, у эшик тақиллаганини, унинг турмуш ўртоғи эшик ортида ким эканлигини сўраганда, иккита ўқ овозини эшитган. Оқибатда унинг турмуш ўртоғи ва фарзанди ўлдирилган.

Филиппин президент Родриго Дутерте ҳокимият тепасига келгандан кейин мамлакатда гиёҳвандфурушликка қарши жиддий кураш бошланган. Бу қаттиққўл сиёсат мамлакат сиёсатчилари ва қонун чиқарувчилари, дунё аҳли томонидан танқидга учраб келмоқда.

 

Мавзуга оид