Жаҳон | 12:01 / 20.12.2016
13413
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркияга тергов гуруҳи жўнатди

Россия Туркияга ўз элчиси Андрей Карловнинг қотиллиги ҳодисасини текшириш билан шуғулланувчи тергов гуруҳи йўллади. Бу ҳақда Россия ва Туркия раҳбарлари ўзаро телефон мулоқоти чоғида гаплашиб олишган.

"Туркиядаги ҳодисани Россия махсус хизматлари текширади", деган Песков.

Қайд этилишича, Туркияга йўл олган гуруҳ таркибида шифокорлар ва руҳшунослар бор.

Эслатиб ўтамиз, Анқарадаги Замонавий санъатлар марказида расм кўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилди.

Мавзуга оид