Жаҳон | 22:11 / 22.12.2016
6941
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабга халқаро кузатувчилар келишди

Фото: RIA

Суриянинг Ҳалаб шаҳрига мониторинг миссиясини ўтказиш учун халқаро кузатувчилар келишди, деб хабар бермоқда БМТга иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

"Маҳаллий ва халқаро ходимлардан иборат 31 киши Рамусга (Ҳалаб туманларидан бири) кираверишда туришибди", деб маълум қилди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси расмий вакили Йенс Лерке. Рамусда эвакуация пункти жойлашган.

Аввалроқ БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Ян Эгеланн халқаро кузатувчиларга Сурияда ҳимоя тақдим қилиниши кераклигини айтганди. Унинг айтишича, бу 31 нафар кузатувчи ҳозирда шарқий Ҳалабда бўлган 100 нафар ходимга қўшилади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 19 декабрда Ҳалабдан тинч аҳолини эвакуация қилишни мониторинг қилиш учун халқаро кузатувчиларни жойлаштириш ҳамда аҳолига гуманитар ёрдамни етказишга имкон бериш ва тиббий муассасаларни ҳимоя қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди. 

 

Мавзуга оид