Жаҳон | 19:38 / 22.12.2016
28124
1 дақиқада ўқилади
Карловнинг қотили суиқасддан олдин сартарошга борган ва 44 долларга янги костюм сотиб олган
19 декабрь куни Анқарада Россия элчиси Андрей Карловнинг ҳаётига суиқасд қилиниши бўйича тергов ишларида шу аниқландики, қотилликни амалга оширган Мерт Олтинтош ўша куни сартарош ва ҳаммомга борган ҳамда 115 турк лирасига (44 доллар) янги костюм сотиб олган.
Бундан олдинги хабарларда ушбу жиноятчи суиқасд содир этилган фотокўргазма яқинидаги меҳмонхонада хона банд қилиб, шу ерда қотиллик режасини тузгани айтилганди.
Россия бу ҳодиса бўйича "Инсон ўлимига олиб келган халқаро терроризм акти" моддаси бўйича жиноий иш очган.
Бугун Москвада, Россия ТИВ биносида Карлов билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Маросимга Россия президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюрди.
Мавзуга оид
20:30 / 25.12.2016
Ўзбекистондаги ўзгаришлар, Анқара суиқасди, Атамбаевнинг ташрифи, Сочи фожиаси ва бошқа асосий воқеалар
16:08 / 22.12.2016
Гулен Россия элчиси ўлимига алоқадорлигини инкор этди
15:45 / 22.12.2016
Туркия томони Карловнинг қотили нега тириклай қўлга олинмаганига изоҳ берди
12:12 / 22.12.2016