Ўзбекистон | 17:12 / 30.12.2016
45278
2 дақиқада ўқилади

Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг 2016 йил 29 декабридаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 418-сонли қонунига мувофиқ мамлакатнинг Солиқ кодексига солиқ теширувларини ўтказиш тартибига доир ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида norma.uz сайтида маълум қилинди. 

Янги таҳрирга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан икки турдаги солиқ текшируви ўтказилади: режали ва режасиз.

Режага мувовиқ ўтказиладиган текширувлар - назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар режаси асосида ўтказиладиган текширувлар. 

Режасиз текширувлар - юридик шахснинг тугатилиши, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилишига доир мурожаатлари асосида, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори билан ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар. 

Шунингдек, режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш асосларига муайян тўғрилашлар киритилган. 

Бундан ташқари, Солиқ кодексига муқобил текширувларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ таҳрирлар ҳам киритилган. 

Кодексдаги ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Мавзуга оид