Жамият | 16:56 / 05.01.2017
13814
2 дақиқада ўқилади

Олов ва сув ўтказмайдиган қоғоз ихтиро қилинди

Хитойлик олимлар олов ва сув таъсир қилмайдиган қоғозни ихтиро қилишнинг уддасидан чиқишди. "Шанхай жибао" газетасининг хабар қилишича, янги материал ўз хусусиятларига кўра, дунёда ягонадир. 

Қоғоз Хитой Фанлар Академияси қошидаги Шанхай кулолчилик институти профессори Чжу Инцзе раҳбарлиги остидаги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқарувчилар Хитойда ўз ихтироларига патент олиш учун сўровнома йўллашди. 

Бу ноорганик қоғоз етарли даражада эластик ва мустаҳкам бўлиб, фавқулодда шароитларда унга механик зиён етмаслиги алоҳида таъкидланмоқда. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги материал Цельсий бўйича 200 даражагача ҳароратга чидамлидир. Ўз тузилмаси туфайли қоғоз ҳаттоки механик зиён етган сувни ҳам инкор этади. Унга сут, шарбат ёки чой тўкилганда ҳам ҳеч қандай из қолмайди.

Олимларнинг фикрича, амалий нуқтаи назардан, янги материални қўллашнинг жуда кўплаб вариантлари мавжуд: ундан муҳим ҳужжатларни сақлаш ва кўчалардаги реклама баннерларига зиён етмаслик учун фойдаланиш мумкин.

Мавзуга оид