Жамият | 18:21 / 05.01.2017
13334
2 дақиқада ўқилади

Россиялик яккакураш жангчиси ўзини калтаклаган йигитни фотосурати орқали таниди

Россиялик яккакураш жангчиси Расул Мирзаев ўзини калтаклаган ва ўлдираёзган безори йигитлардан бирини сурати орқали таниган. Бу ҳақда life.ru хабар тарқатди.

Гумонланувчининг фотосурати жабрланувчига у ётган шифохонада кўрсатилган.

Нашрнинг ёзишича, Мирзаев ётган хонага ҳужум қилишда гумон қилинаётган йигитнинг ота-онаси ҳам келган. Улар Мирзаев билан масалани тинч йўл билан келишиб олишга ҳаракат қилишган аммо муддаоларига ета олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Москванинг жанубида 3 номаълум шахс россиялик ММА (Mixed Martial Arts) жангчиси Расул Мирзаевни калтаклаб, травматик қуролдан жароҳат етказганди. 

Кейинроқ бу ҳужумни уюштиришда гумонланувчилардан бири Камиль Аллахвердиев экани айтилди.

Ҳужум сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, 2011 йилда Расул Мирзаев эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдирганликда айбланиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этилган - шу тариқа унинг спортдаги карьераси интиҳосига етган. 2011 йилнинг августида Мирзаев Москвадаги тунги клубга кираверишда Иван Агафонов исмли талабага мушт туширган. Талаба ҳушидан кетганча ўзига келолмай, бир неча кундан сўнг ҳаётдан кўз юмган. 

Мавзуга оид