Грознийда Чеченистоннинг давлатчилиги тиклангани нишонланди
Чеченистон Республикаси 9 январда чечен халқининг давлатчилиги тикланганининг 60 йиллигини нишонлади.
"1957 йил 9 январда ўшандаги Собиқ иттифоқ компартияси марказий қўмитаси бош котиби Никита Сергеевич Хрушевнинг иродали ва адолатли қарори туфайли чеченлар ўз уйларига қайтиш имкониятини олдилар. Чечен халқи ижтимоий жиҳатдан оқланган ва барча ҳуқуқлари тикланган. Бу ҳодиса тарихимиздаги энг эсда қоладиган саналардан бўлган", деб айтди шу муносабат билан республика раҳбари Рамзан Қодиров.
Чечен ва ингушлар 1944 йилда Сталин томонидан депортация қилингандан кейин Чечен-Ингуш мухторияти тугатилган. Қодировнинг айтишича, қисқа вақт ичида чечен халқи сургуннинг барча оғирликларини енга олган.
"Бугунги кунда Чеченистон ўз халқининг меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги ва фаол фуқаролик позицияси эвазига Россиянинг энг ривожланган ҳудудларидан бирига айланди. Шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий кўриниш олди, янги мактаблар, болалар боғчалари ва заводлар пайдо бўлди, одамларнинг турмуш даражаси ошди. Биз эртанги кунимизга ишонамиз", деб айтган Қодиров.
Чеченистоннинг давлатчилиги тиклангани куни ҳар йили 9 январда нишонланади. 1957 йил шу куни Россия олий кенгаши президиумининг "Чечен-Ингуш мухтор республикасини тиклаш ва Грозний вилоятини тугатиш тўғрисида"ги қарори чоп этилган. Ушбу сана Рамзан Қодировнинг фармони билан 2010 йилдан бошлаб нишонлаб келинади.
Мавзуга оид
19:20 / 15.12.2024
Украина дронлари Грознийдаги базага ҳужум қилди
22:28 / 12.12.2024
Рамзан Қодиров 100 мингга яқин жангчиси урушда қатнашмаётганини тан олди
20:19 / 25.11.2024
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди — у «давлатга хиёнат»да айбдор деб топилди
14:56 / 17.11.2024