Қирғизистондаги мактаблар 5 кунликка ўтмоқда
Қирғизистондаги мактаблар 2016-2017 ўқув йилининг иккинчи ярмидан 5 кунлик таълим тизимига ўтмоқда. Бу ҳақида Қирғизистон Республикаси Таълим вазирлигининг матбуот хизмати «24.kg» нашрига хабар берди.
“II ярим йилликдан республиканинг барча тур ва шаклдаги умумтаълим мактабларининг 1-11- синфларида таълим олувчилари учун - беш кунлик ўқув ҳафтаси, ҳафталик ўқув юкламаси 30 соатдан ошган тақдирда – олти кунлик ўқув ҳафтаси белгилансин”, - дейилади идора ҳужжатида.
Бугунги кунда Давлат таълим стандарти томонидан тасдиқланган ўқув юкламаси қуйидагича: 1-5-синфлар – 20 соатдан 30 соатгача, 6-11-синфлар – 30-33 соат. Шунга мувофиқ, ўқув ҳафтасининг олтинчи кунига мактаб қўувчиларининг ота-оналари билан келишган ҳолда қўшимча таълим хизматларини кўчириш тавсия қилинади.
Қирғизистон бош вазири 2016 йилнинг ноябрида ҳукуматнинг ушбу қарорини имзолаган. Таълим вазирлиги шунга мувофиқ буйруқ тайёрлаб, бу борада ота-оналарни хабардор қилиши керак бўлган.
Мавзуга оид
15:02 / 25.12.2024
Айрим мактаб ходимларига устамалар тўлаш такомиллаштирилади
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
12:08 / 21.12.2024