Тошкентда енгил автомобиль чет эл фуқаросини уриб юборди
Тошкент марказида, Grand Mir Hotel (собиқ "Россия") меҳмонхонаси ёнида енгил автомобиль ва йўловчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берган.
Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 12 январь куни кечқурун Тошкент вақти билан соат 19.30да рўй берган. "Кобальт" русумли автомобиль меҳмонхона ёнида тасодифан йўловчини уриб кетган. Жабрдийда эса чет эл фуқароси бўлиб чиқди.
"Ҳодиса юз бериши билан атрофда томошабинлар кўпайган, бу эса тирбандлик юзага келишига сабаб бўлди. Оёғини ушлаб вой-войлаб ётган жабрланувчини чор томондан ўраб олинди", — деб таъкидлаган гувоҳ.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, автомобиль томонидан туртиб юборилган шахс ёки Хитой ёки Корея фуқароси. У ўз ҳамроҳлари билан биргаликда йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойда кесиб ўтган. Бир неча қатор машиналар оқимида амаллаб йўлини топиб кетаётганлардан бири эса барибир автомобиль ғилдираклари остида қолган. Зарба оқибатида "Кобальт"нинг олдинги ўнг чироғи чил-парчин бўлган. Жабрланувчи жиддий жароҳатланмаган, унинг ўзини тутишидан тўқнашув туфайли унинг чап оёғи лат еганини англаш мумкин бўлган.
Аварияни ҳайдовчининг ўзи қуйидагича изоҳлаган: "Мен у қандай қилиб кўчадан кесиб ўтаётганини сезганим йўқ, ҳатто. Худдики, ернинг остидан пайдо бўлгандек эди. Мен шу оннинг ўзидаёқ тормозни босдим, шу туфайли у машина ғилдираклари остида қолмади. Мен соатига 50 км тезликда келаётган эдим, мана шу чет элликни қаттиқ зарбадан қутқариб қолди", — деб сўзлаган Гасан исмли ҳайдовчи.
Ҳодиса жойига етиб келган "Тез тиббий ёрдам" машинаси жабрланувчини касалхонага олиб кетган. Гасаннинг сўзларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари авария ҳолатини ўз бўлинмаларида ўрганишларини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024