Спорт | 11:22 / 17.01.2017
6833
2 дақиқада ўқилади

Коста учун Испания грандлари талабгор

«Челси» ҳужумчиси Диего Коста инглизлар клубини тарк этиши борасида хабарлар кўпайгандан кўпаймоқда.

The Independent хабарида қайд этилишича, бу ҳужумчисига Примеранинг икки гранди: Мадриднинг «Атлетико» ва Каталониянинг «Барселона» жамоалари даъвогар.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар клуби «кўклар» раҳбарияти билан ушбу футболчининг трансфери борасида алоқага чиққан. Шунингдек, «Атлетико» ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши мумкин бўлган Антуан Гризманн ўрнига Костан қайтармоқчи. 

Бундан олдинги хабарларда «Челси» бош мураббийи Антонио Конте ушбу футболчи ёзда Хитой чемпионатига сотилишига рози экани айтилганди. Қишки трансферлар вақтида жамоа ушбу ҳужумчисининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқмайди.

Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 14 гол урган ва 5та голли узатма муаллифи бўлган.

Transfermarkt.de Костани 45 млн еврога баҳолаган, унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган.

Коста Хитойдан олган таклифи сабаб «Челси»га бойкот эълон қилди

Хитой клуби Коста учун 100 миллион евро тўламоқчи

«Челси» Коста ўрнига номзодлар топиб қўйди

Коста «Челси»га шарт қўяди

Мавзуга оид