Жаҳон | 15:23 / 23.01.2017
5485
2 дақиқада ўқилади

Таиландда рўй берган сув тошқинлари 80дан ортиқ инсон умрига зомин бўлди

Таиланднинг жанубий вилоятларида рўй берган сув тошқинлари оқибатида 85 нафарга яқин инсон ҳаётдан кўз юмган, яна 4 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Бу ҳақда, мамлакат ИИВ ҳалокатлар маркази раҳбари доктор Чатчай Промлет Учинчи миллий телеканал эфирида маълум қилган

Ўтган ҳафтада ИИВ ҳалок бўлганлар сони 80 нафарга етгани ҳақида хабар қилган эди. 

Промлетнинг сўзларига кўра, сув сатҳи Ранонг, Краби, Транг, Чумпхон ва Пачуаб Кирикхан вилоятларида пасаймоқда. Бироқ, Сураттхани, Накхон Ситхаммарат, Сонгкла, Пхаттхалунг ва "чет жануб" вилоятлари ҳисобланувчи, Малайзия билан чегарадош Ялла, Наративат ва Паттани вилоятларида вазият жиддий қолмоқда. Хусусан, Наративатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Сув тошқинларида 1,7 млнга яқин киши у ёки бу даражада зарар кўрган. 

Таиланд жанубидаги сув тошқинлари янги йилнинг илк кунларида бошланган эди. Бунга январь ойига хос бўлмаган кучли ва давомли ёғингарчилик кузатилгани сабаб бўлган. 

Мавзуга оид