Жамият | 07:46 / 24.01.2017
31292
1 дақиқада ўқилади

Кувайтда жонли эфирда карахт қилувчи ҳолат юз берди

Фото: Скриншот YouTube/المبدع

Кувайтда ҳажвий дастур бошловчиси жонли эфирда ўз меҳмонининг устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали сайтининг инглиз версиясида маълум қилинди

Кувайтлик таниқли бошловчи Жасем Ражаб дастур бошида ўзининг меҳмонини "инстраграмдаги энг бақироқ одам" деб атагандан кейин, унга ўт қўйиб юборилган. Суратга олиш гуруҳи ходимлари оловни тезда ўчиришган. 

Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube’да жойлаштирилиб, томошабинларни кўрганларини такрорламаслик ҳақидаги огоҳлантириш билан бошланган. Шунингдек, таъкидланишича, барча эҳтиёт чоралари аввалдан кўрилган. Бошловчи "меҳмон ҳеч қандай оғриқ сезмаганини, чунки унинг танаси махсус ҳимояловчи қатлам билан қоплангани ва оловни ўчиришда олов ўчиргичдан фойдаланилганини" айтган. 

Шунга қарамасдан бошловчи танқидларга учраб, қалтис трюк учун уни жазолаш талаб қилинган.

Мавзуга оид