Жаҳон | 08:51 / 24.01.2017
11850
1 дақиқада ўқилади

Меркель дунё янги даврга кираётганини айтди

Фото: Reuters

Германия канцлери Ангела Меркель дунё янги тарихий даврга кираётганини айтди. Шу билан бирга у популизм, қутблилик ва яккалаш эмас, балки очиқлик глобализация каби муаммонинг ечими бўлишини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Фикримча, Германия бирлашгандан, Совуқ уруш якунлангандан чорак аср ўтиб, янги тарихий давр бошқасининг ўрнини эгаллайди", деб айтди Меркель.

"Биз қутблилик ва популизм йўли билан муаммоларни ҳал қилишга уриниб ҳеч нарсага эришмаймиз. Биз миллатимизнинг асосий тамойилларига амал қилишимизни кўрсатишимиз керак", деб қўшимча қилди Меркель.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланишини 20-асрдаги дунё тузилишига чек қўйган давр деб атаганди. Унинг айтишича, "Трампнинг сайланиши билан 20-асрнинг эски олами ниҳоят ўтмишда қолди".    

Мавзуга оид