Жамият | 23:15 / 26.01.2017
14865
1 дақиқада ўқилади

Маънавий тушкунлик: гамбиялик қочқин уни масхара қилаётганлар кўз ўнгида чўкиб кетди

Гамбиялик қочқин Венециядаги Катта анҳорда, смартфонларида уни видеога тушираётган сайёҳлар кўз ўнгида чўкиб кетди. Бу ҳақда Independent газетаси ёзмоқда.

Маълум қилишларича, гамбиялик 22 яшар Патех Сабалли анҳор ўртасида сузишга ҳаракат қилади, бу орада гувоҳлар уни видеога олишда давом этишади, ирқчиликка оид турли ишоралар қилишади ва кулишади. Видеолардан бирида ҳатто: "Қани, уйинга жўнаб қолчи!", деган овозни ҳам эшитиш мумкин.

Сувга Сабалли учун ҳар эҳтимолга қарши қутқарув чамбаракларини ирғитишади, аммо йигит улардан бирортасига етиб бора олмайди. Ҳеч ким уни қутқариш учун ўзини сувга ташламайди ва гамбиялик барчанинг кўз ўнгида сувга ғарқ бўлади.
 

Мавзуга оид