Жамият | 17:07 / 27.01.2017
17055
1 дақиқада ўқилади

Машиналар исёни бўлмайди деб ўйлайсизми? Унда ушбу видеони тавсия қиламиз

Биз истиқомат қилиб турганимиз 21-аср технологиялари ривожланган ва янада ақлбовар қилмас равишда тараққий этиб бораётган даврдир. Сўнгги вақтларда бот-бот қўлоғимизга чалинаётган робот-журналист, робот-ҳуқуқшунос ва бошқа шу каби хабарларга муносабат билдирувчи айримлар, қачонлардир ақлли машиналарнинг инсониятга қарши исёни бўлишига ишонч билдиришади. 

Интернет тармоғида айни шу нарсага урғу бермоқчи бўлган фойдаланувчи видеороликни жойлаштирди. Унда роботнинг айрим сайтларда пайдо бўладиган «Робот эмаслигингизни исботланг!» сўровини қандай қилиб четлаб ўтганини кўриш мумкин. 

YouTube фойдаланувчиси Matt Unsworth ўз саҳифасида робот-манипулятор ишига оид видеони жойлади.

Мавзуга оид