Жаҳон | 21:15 / 10.02.2017
21722
2 дақиқада ўқилади

Туркия Бош штаби: Россия томони туркиялик ҳарбийлар қаерда жойлашганидан хабардор эди

Фото: Reuters

Туркия Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар ҳодиса рўй беришидан бир кун олдин Суриядаги туркиялик ҳарбийлар қайси нуқтада бўлгани ҳақида хабардор қилинганди. Бу ҳақда Бош штаб тарқатмасида айтилган.

"9 февраль куни Россия самолётлари авиазарбасига учраган ҳарбийларимиз кейинги 10 кун давомида шу нуқтада бўлиб турганди. Охирги марта 8 февраль куни Россия Федерацияси назоратида бўлган ҳудуддан ракета учиб келгач, маҳаллий вақт билан соат 23:11да бизнинг ҳарбийларимиз турган ҳудуд координаталари Хмеймимдагиларга маълум қилинганди. Худди шу вақтда РФнинг Анқарадаги ҳарбий атташеси Бош штаб қароргоҳига чақирилиб, унга ҳам бу маълумотлар қайта маълум қилинганди", - дейилган баёнотда.

"Афсуски, бизнинг ҳарбийларимиз Туркия томони берган координаталар асосида террорчиларга авиазарба бериш амалиёти давомида туркиялик ҳарбийларга ҳам зарба берди, лекин бу вақтда бу ҳудудда туркиялик ҳарбийлар бўлмаслиги керак эди", - деган Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков.

Туркия Бош штаби 9 февраль куни 3 нафар ҳарбийси Россия ҲКК самолётлари Ал-Боб яқинида амалга оширган ҳарбий амалиёт оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия самолётлари ташлаган бомбалар туфайли яна 11 нафар туркиялик ҳарбий жароҳатланган.

"9 февраль куни эрталаб, соат тахминан 08:40да (Тошкент вақти билан соат 10:40) ИШИД жангариларини бомбардимон қилиш мақсадида бўлган Россия ҲКК самолётлари ташлаган бомбалардан бир хатолик туфайли Туркия ҳарбийлари жойлашган бинога тушган. Улардан 3 нафари ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланди", - дея аниқлик киритди Бош штабда.

Туркия томони маълумотига кўра, ҳодиса Суриянинг шимолидаги Ал-Боб шаҳрини озод этиш учун олиб борилаётган "Фрот қалқони" амалиёти доирасида рўй берди.

ОАВда Ал-Бобда рўй берган ҳодиса айбдори қайси томон экани айтилди

Мавзуга оид