Light | 14:37 / 12.02.2017
54301
1 дақиқада ўқилади

Саратонга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди

Маълумки, кўк чой аксилоксидантлар ва озуқавий моддаларга бой. У юрак-қон томир касалликлари, саратон хавфини камайтириш билан бирга вазн ташлашга ҳам ёрдам беради. Бу ҳақида Xabardor.uz ёзмоқда.

Энди эса Вашингтон университети олимлари ва уларнинг ҳамкасблари кўк чой компоненти - эпигаллокатехин галлати  кўплаб миелома ва амилоидозлари бўлган одамлар учун фойдали эканини аниқлашди.

Амилоидоз - оқсил алмашинувининг бузилиши. Унинг шаклларидан бири бўлмиш AL-амилоидозда қон плазмасида иммуноглобулинларнинг аномал енгил занжири ҳосил бўлади. 

Улар турли органларда йиғилиб қолиши мумкин, масалан, юрак ва буйракларда. 

Мутахассислар занжирларнинг қандай ишлашини тушунишга ҳаракат қилиб кўришди. Шунингдек улар эпигаллокатехин галлатининг занжирга таъсирини ўрганишди.

Олимлар мия илиги паталогияси бўлган 9 нафар бемор иммуноглобулини енгил занжирлари намуналарини олишди. Тадқиқотлар давомида олимлар эпигаллокатехин галлатининг занжирларни хавфсиз ҳолатга келтиргани аниқланди. 

Мавзуга оид