Light | 15:41 / 16.02.2017
16809
2 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиси кўзи ожизлар учун махсус дўппи яратди

Актаудаги (Қозоғистон) Назарбоев номидаги интеллектуал мактабнинг 12-синф ўқувчиси Саттигали Жўлдасбой кўзи ожизлар ва кўриш қобилияти паст бўлган кишиларга ёрдам бериш мақсадида ҳаракат датчиги ўрнатилган дўппини яратди. "Казинформ"да шу ҳақида хабар берилди

Ихтирочининг сўзларига кўра, Марказий Осиё халқларининг миллий бош кийимига оддий телефондан олинган вибромоторга сигнал берувчи ҳаракат датчиги ўрнатилган. Дўппидаги сенсорлар олдиндаги тўсиқларни илғай олади ва бу ҳақида вибрация орқали "эгаси"га хабар беради. Қурилма оддий автоматик тизимлар қурилишига мўлжалланган Arduino микроплита асосида яратилган. 

Жўлдасбой унинг ихтироси кўзи ожиз ва кўриш қобилияти паст бўлган кишиларга енгиллик яратишига умид қилмоқда. Ҳозир у синфдошлари билан бирга хайрия ярмаркасига тайёргарлик кўрмоқда. 

Қозоғистонлик ўсмир ўз келажагини ақлли технологиялар соҳаси билан боғлашни режалаштирмоқда. Мактаб маъмурияти Жўлдасбойни "истиқболли ўқувчи" сифатида таърифлаган.

Мавзуга оид