Жаҳон | 12:37 / 19.02.2017
9594
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Жанубий Хитой денгизига авиаташувчи зарба берувчи гуруҳни юборди

Фото: EPA

АҚШ Жанубий Хитой денгизига Carl Vinson авиаташувчи кемаси ва унга ҳамкорлик қилувчи кемаларни жўнатди. Бу ҳақда 18 февралда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари матбуот-хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишича, бу авиаташувчи зарба берувчи гуруҳ "денгизда 18 февралда одатий операцияларни бошлаган". Хабарда гуруҳ таркибига кирувчи кемалар сифатида Carl Vinson кемаси ва кўп мақсадли зенит-ракета мажмуаси Aegis билан жиҳозланган Wayne E. Meyer эсминеци айтилган.

Гуруҳ таркибига кирувчи кема ва самолётлар ҳудудга етиб келишдан аввал Гавайи ва Гуам ороллари яқинида жанговар тайёргарлик ва ҳаракатлар уйғунлигини ошириш мақсадида машғулотлар ўтказишган. Сўнгра гуруҳ Гуамга кириб, Филиппин денгизида операция ўтказган. Гуруҳ қўмондони контр-адмирал Жеймс Килбининг айтишича охирги ҳафталардаги бу машғулотлар "гуруҳ самарадорлиги ва жанговарлигини яхшилаган". 

Carl Vinson биринчи марта Жанубий Хитой денгизига 1983 йилда келган. Ўшандан бери кема бундай сафарлардан 16 тасини амалга оширган.

Мавзуга оид