Спорт | 00:04 / 25.02.2017
20070
2 дақиқада ўқилади

«Кеча орзуларим ўлим топди». Раньерининг ўта таъсирли хайрлашув сўзлари

«Лестер» клуби собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери ўзининг истеъфога чиқарилишига изоҳ бериб ўтди.

«Кеча орзуларим ўлим топди. Ўтган мавсумдаги АПЛ чемпионлигини қўлга киритгач бўлган эйфориядан кейин бутун умр «Лестер»да, ўзим яхши кўриб қолган жамоада қолишни истагандим. Афсус, бу содир бўлмади.

Мен турмуш ўртоғим Розанна ва барча оила аъзоларимга «Лестер»даги фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман.

Ҳаммасидан ҳам кўпроқ «Лестер»дан миннатдорман. Бу давр ақлбовар қилмас даражадаги, бутун умр ёдимдан чиқмайдиган саргузашт бўлди.

Барча матбуот ходимларига, журналистларга бизни кузатиб боришгани ва футболдаги буюк тарихни ёзишда кўмаклашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Клубдаги барчага, футболчилар, ходимлар, умуман мен билан бирга жамоада бирга ишлаган барчага чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. Улар биз эришган ютуқнинг бир қисми бўла олишди.

Мени клубга келганимдан очиқ чеҳра ва меҳр билан кутиб олган, мени яхши кўриб қолган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Мен ҳам сизни яхши кўраман.

Ҳеч ким, ҳеч қачон биз эришган муваффақиятларни биздан тортиб ололмайди. Умид қиламанки, сиз ҳар куни бу натижа ҳақида эслайсиз ва ҳар эслаганингизда, худди мен каби табассум қилиб қўясиз.

Бу мўъжизакор ва энг бахтли унутиб бўлмас дамларим эди. Сиз билан бирга чемпион бўлиш бу ҳам фахр, ҳам қувонч», – дея баёнот берган Раньери.

Мавзуга оид