Жаҳон | 08:20 / 28.02.2017
6641
1 дақиқада ўқилади

HRW: Мўсулда жангарилар қўл остида юз минглаб тинч аҳоли қолмоқда

Фото: AP

Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИД жангарилари қўл остида юз минглаб тинч аҳоли қолмоқда, деб маълум қилди Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя ташкилотининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка департаменти катта тадқиқотчиси Белкис Вилле.

"Ҳанузгача Мўсулнинг ғарбий қисмида ИШИД назорати остида юз минглаб тинч аҳоли қолмоқда. Бу одамлар озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, дори-дармонга катта эҳтиёж сезмоқда. Жанглар давом этар экан, бу одамлар ушбу нарсаларсиз қанчалик узоқ вақт қолишларини билмаймиз", деб айтди мутахассис RT телеканали эфирида. 

Бундан ташқари, ким жангари, ким оддий фуқаро эканлигини фарқлашда ҳам муаммолар мавжуд. 

"Мўсул кўчалари бўйлаб юриб, ким оддий фуқаро, ким жангари эканлигини фарқлаш жуда мураккабдир", деб айтди Вилле.

Мавзуга оид