Фан-техника | 11:00 / 28.02.2017
8432
2 дақиқада ўқилади

Peugeot компанияси бетон полли муқобил машина ишлаб чиқди

Франциянинг Peugeot автомобилсозлик компанияси янги Instinct концептини намойиш этди. Тўрт ўриндиқли муқобил шутинг-брейк (спорткар негизида ишлаб чиқилган 2 эшикли универсал)га илғор мультимедиа тўплами ўрнатилган. У ҳайдовчининг истагини топа олади. Бундан ташқари, концепт поли юпқа бетон қопламага эга. Ташқи кўринишидан ипаксимон жилоланувчи машина Peugeot фикрича, «сизни бемалол жойлашишга ва ҳордиқ чиқаришга ундайди».

Мультимедиа тизими Internet of Things платформасида ишлайди ва Samsung Artik Cloud булутли хизматидан фойдаланади. Унинг ёрдамида тизим ҳайдовчи гаджети билан улана олади. Унинг танловларини ёдида сақлаб қолади. Олинган маълумотлар асосида машинадаги иқлим назорати (климат-контроль), бошқарувчи электроника ишлаш тартиби ҳамда салоннинг ёритилиши ва ўриндиқ ҳолати созланади.

 Концепт 300 от кучига гибрид мотор билан жиҳозланган концепт хўжалик электр тармоғидан қувватлана олади. Унинг барча ғилдираклари етакчи бўлиб, бош ёритқич чироқларига ўрнатилган камералар билан уйғунликда ишловчи хавфсизлик тизимига ҳам эга. 

Янги машина март ойида бўлиб ўтадиган Женева автокўргазмасида расман тақдим этилади.

 

Мавзуга оид