Жамият | 07:53 / 28.02.2017
4924
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Америка соҳиллари яқинида энг йирик кокаин партияси мусодара қилинди

АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари Тринидад ва тобаголик ҳамкасблари билан бирга Жанубий Америка соҳиллари яқинида, Суринамнинг халқаро сувларида 1999 йилдан бери энг йирик кокаин партиясини мусодара қилишди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, балиқ овловчи кичик кемадан 125 млн долларлик 4,2 тонна кокаин топилган.    

Қайиқда бўлган Гайана фуқаролари ушланиб, Виргиния оролларига етказилганлар. Бу ерда уларга нисбатан тергов олиб борилади.

Маълум қилинишича, ноқонуний юк АҚШнинг Пуэрто-Рикодаги гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси ходимларига топширилган. 

Аввалроқ АҚШнинг Флорида штатида гиёҳванд моддаларни аниқлаш ва муомаладан чиқариш бўйича операцияда АҚШ президенти Дональд Трамп сурати туширилган пакетларга қадоқланган героин моддаси аниқлангани маълум қилинганди.  

Мавзуга оид