Фан-техника | 17:17 / 07.03.2017
8194
2 дақиқада ўқилади

Bentley икки ўринли янги машина яратди

Bentley компанияси EXP 12 Speed 6e концептуал родстер (очиқ икки ўринли кузовли автомобиль)ни тақдим этди. У бутунлай электр куч қурилмаси билан жиҳозланган. Нусханинг илк намойиши Женевадаги автосалонда ўтказилган.

Bentley EXP 12 Speed 6e куч имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни келтирмади. Компаниядан таъкидланишича, прототип аккумуляторларни симсиз қувватлантириш тизимига эга. Концепт-карнинг юриш захираси Лондондан Парижга (тахминан 500 километр) ёки Миландан Монакога (тахминан 400 километр) бориш учун етарли.

Шунингдек нусха бошқарилувчи электрониканинг алоҳида ишлаш режими билан жиҳозланди, у тезликни анча кескинлик билан ошириш имконини беради. У рул ғилдираги хорди бўйича юқори қисмда жойлашган тугмачани босиш орқали фаоллаштирилади. Айнан ўша ерда шаҳарда ҳаракатланишда тезликни чеклаш тизимини фаоллаштириш клавишлари ҳам жойлашган.

EXP 12 Speed 6e’нинг марказий консоли букилган сенсорли OLED-дисплейга эга. Унинг ёрдамида ҳайдовчи ва йўловчи автомобилдаги кўплаб функцияларни бошқариши мумкин. Масалан, кўнгилочар мажмуа, иқлим назорати ёки навигаторни.

Bentley EXP 12 Speed 6e интерьерини безашда тери, мис, шунингдек дарахтдан фойдаланилди.

Bentley EXP 12 Speed 6e’нинг серияли нусхаси чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Автомобиль ишлаб чиқарувчисининг таъкидлашича, яқин йилларда барча моделларнинг гибридли модификациялари пайдо бўлади. Биринчиси 2018 йилда Bentayga йўлтанламаси бўлади.

Мавзуга оид