Uber такси ва икки ёғоч стул ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин?
Қозоғистонда олмаоталик қиз Uber таксига буюртма берганидан сўнг ўриндиқлар ўрнига ёғоч стуллар қўйилган микроавтобус келди. Бу ҳақида Tengrinews хабар берди.
Буюртмачининг сўзларига кўра, у 6 март куни илова орқали машина чақиртирган.
"Биз онам билан салонга кириб, у ерда турган ёғоч стулларни кўриб жуда ажабландик - ҳайдовчи бизни шу стулларга ўтиришга таклиф этди. Биз кула бошладик. У ерда ҳақиқатда икки ёғоч стул турганди", - дейди қиз.
Қиз бунинг ақлга сиғмаслиги, ахир Uber'нинг ўз стандартлари ва автомобилларга бўлган талаблари мавжудлигига ишора қилди.
"Мен шошилаётгандим, шунинг учун қайта буюртма бермадим", - дейди у.
Uber маъмурияти бу воқеадан таажжубга тушгани билдириб, ҳайдовчига нисбатан чора кўрилганини таъкидлади.
Tengrinews маълумотларига кўра, стулли машина ҳайдовчисининг рейтинги 5 (максимал) бал бўлган.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024