Жаҳон | 19:35 / 07.03.2017
7729
2 дақиқада ўқилади

WikiLeaks МРБнинг кибержосуслик бўйича қарийб тўққиз минг ҳужжатини эълон қилди

Фото: AFP

WikiLeaks сайти АҚШ Марказий разведка бошқармасига тегишли бўлган ҳужжатларнинг биринчи қисмини тақдим этди.

Сайт ходимларининг хабар беришича, Vault 7 лойиҳаси дея аталган бу жараён разведка маҳкамасининг махфий қоғозлари сизиб чиққан энг йирик ҳолат бўлади.

Year Zero номли биринчи қисм ўз ичига 8,7 минг ҳужжат ва файлни қамраб олди, улар МРБнинг Лэнглидаги қароргоҳида жойлашган кибержосуслик бўйича Марказнинг ички тармоғида сақланган.

WikiLeaks’нинг фикрича, эълон қилинган ҳужжатлар МРБнинг махфий “хакерлик” дастури ҳажми ва айнан нималардан иборат эканидан далолат беради. Унда Apple ва Google смартфонлари, Windows дастурий таъминоти ва ҳаттоки Samsung телевизорларида қўллаш мумкин бўлган ўнлаб усул ва зарарли дастурлар мавжуд. 

Ҳужжатлардан бири Франкфуртга йўл олаётган хакерлар учун ўзига йўриқнома вазифасини ўтайди – WikiLeaks’нинг тахминича, Америка консуллиги у ерда МРБ “хакерлик” маркази ишини бажаради. Шу билан бирга, хакерларга дипломатик паспортлар берилган ва давлат департаменти томонидан уларнинг махфийлик даражаси таъминланган, деб таъкидлайди сайт.

Мавзуга оид