Жаҳон | 08:49 / 11.03.2017
5495
1 дақиқада ўқилади

NYT: Флинн АҚШда Туркия манфаатларини илгари сурган

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн туркиялик диний уламо Фатҳуллоҳ Гулен ҳақида маълумотларни тўплаган. Маълумки, Гулен 2016 йил 15 июль куни Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уринишни ташкил этишда гумон қилинади, деб ёзмоқда The New York Times.

8 март куни Associated Press агентлиги Майкл Флинн расмий Анқара манфаатларини илгари сурувчи сифатида ишлаганини тан олгани ҳақида хабар қилган эди. 

Агентликнинг аниқлик киритишича, Флинн камида 2016 йил август-ноябрь ойларида Туркия манфаатларини илгари сурган. Ўшанда Флиннинг консалтинг фирмаси АҚШ адлия вазирлигида Туркия манфаатларини ҳимоя қилувчи хорижий тузилма сифатида рўйхатдан ўтган. 

АҚШ президенти Дональд Трамп, ўз навбатида, ўзининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Туркия манфаатларини ҳимоя қилишини билмаган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер баёнот берган.

Мавзуга оид