Жаҳон | 12:12 / 12.03.2017
7874
2 дақиқада ўқилади

Нидерландия бош вазири турк вазирининг Роттердамга келишини танқид қилди

Туркиянинг оила ишлари ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетул Саён Кайянинг Нидерландиянинг Роттердам шаҳрига келиши масъулиятсизлик деб баҳоланди. Бу ҳақда Нидерландия бош вазири Марк Рютте айтиб ўтди.

"Турк томони билан алоқаларда биз мамлакатдаги тартиб ва хавфсизлик хавфга қўйилмаслиги кераклигини бир неча маротаба айтганмиз. Туркия консуллиги ёки элчихонасидаги кичик тадбир ҳақидаги музокаралар санкциялар хавфи сабабли тугатилганди. Сўнгра Нидерландия эрталаб Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу самолётининг қўнишига рухсат бермади. Бундан кейин тук ҳукумати айтган сўзлар номақбулдир ва онгли ечимни топиш иложсизга айланди", деб айтди Рютте.    

"Шу вазиятда турк вазири Фатма Бетул Саён Кайянинг сафари масъулиятсизлик ҳисобланади. Турк томони билан алоқаларда биз унинг келишини маъқулламаслигимизни ва Нидерландия турк вазирлари билан сиёсий кампания ўтказиш доирасида мулоқот қилмаслигини яна бир бор айтгандик. Бироқ Кайя барибир келишга қарор қилган", деб қўшимча қилди Нидерландия бош вазири.   

"Вазир Роттердамга келгандан кейин унга бир неча маротаба мамлакатни тарк этиш таклиф қилинган", деб айтди Рютте ва у ҳам, Нидерландия ташқи ишлар вазири Берт Кундерс ҳам бу масала бўйича туркиялик ҳамкасблари билан музокаралар ўтказганини таъкидлаб ўтди. Натижада "Кайя келган жойига – Германия чегарасига жўнатилган".

Мавзуга оид