Спорт | 20:01 / 14.03.2017
19370
2 дақиқада ўқилади

Конте «МЮ» ўйини ҳақида: «Бу тактика эмас, бу футбол эмас»

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия Кубогининг 1/4 финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган учрашувдан кейин рақиб футболчиларининг Эден Азарга нисбатан амалга оширган ҳаракатлари борасида гапириб ўтди.

«Мен футбол ўйнаш керак деб ҳисоблайман. Аммо, дастлабки 25 дақиқада рақиб футболчилари Азарга умуман тўп тепиш имкониятини беришмади. Улар тинмасдан Эденнинг оёғига тепаверишди. Буни мен ўйлаб топганим йўқ. Мендан бошқалар ҳам буни кўришди.

Эденнинг оёғига ўйин бошида ҳам тепишди, охирида ҳам тепишди. Ҳеч ким бундай бўлмади дея олмайди. Агар рақиб футболчиларнинг оёғига тепиш учун майдонга тушган бўлса, бу тактика бўлмайди. Бу футбол ҳам эмас.

Азар кучли характерга эга футболчи эканини кўрсатди. Дастлабки 25 дақиқадан кейин футболчиларимиз деярли тўпни ўзида ушлаб туришмади. Улар рақиб яна орқадан атайлаб зарба беришидан қўрқиб қолишди», – дея гапириб ўтган Конте.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Оливер «МЮ» футболчиси Андер Эррерани Эден Азарга нисбатан кетма-кет қилган иккита қўполлиги учун қизил карточка билан жазолаганди.

Мавзуга оид