Ўзбекистон | 16:43 / 15.03.2017
15083
2 дақиқада ўқилади

Электр таъминоти корхоналарида 36 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими «Кун.uz»га 2016 йил давомида электр таъминоти корхоналарида ўтказилган ўрганишлар тўғрисида маълумот берди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ ва унинг тизимларида шартномалар тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижасида электр таъминоти корхоналари фаолиятида 32 724та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

Шунга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор масъул ходимларга тегишли чора кўриш ҳақида «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖга тақдимномалар киритилди, натижада 59 нафар масъул ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, 36 нафар масъул ходимга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43, 2419-моддалари билан маъмурий баённономалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича суд қарорига асосан 36 нафар масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мавзуга оид