Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургдаги бизнес-форумда иштирок этди
Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургдаги "Санкт-Петербург – Россия ва чет давлатлар минтақалари" кичик ва ўрта бизнес XI Петербург Партнериатида иштирок этди.
Ушбу Партнериат иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш соҳасида Санкт-Петербургда ҳар йили ўтувчи анжуман ҳисобланади.
Партнериат давомида Ўзбекистон делегацияси "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудуди тақдимотини ўтказди.
Анжуман иштирокчилари "Ангрен" ЭИҲда инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот олишди.
Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургга сафари давомида Ленинград вилоятидаги бир қатор корхоналарга ташриф буюрди.
Шунингдек, ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан музокаралар ўтказиб, бир нечта келишувларни имзолашди.
Мавзуга оид
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
23:04 / 25.12.2024
Россияда 20 йил олдин бедарак йўқолган журналистнинг қолдиқлари топилди. Уни милиция полковниги ўлдиргани маълум бўлди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
16:22 / 06.12.2024