Фан-техника | 17:10 / 20.03.2017
7687
1 дақиқада ўқилади

Янги VW Polo ниқобсиз суратга олинди

Интернет тармоғида янги авлод Volkswagen Polo хэтчбекига тегишли суратлар пайдо бўлди. Автомобилни ЖАРда суратга олишган. Фотосуратларни Cars.co.za нашри эълон қилди.

Ушбу модель энг кичик MQB шассиси негизида барпо этилиши аниқ. Унинг ғилдираклар базаси 2560 ммни ташкил этади. Бу ҳозиргисидан 90 ммга узунроқ деганидир. Янги платформага ўтиш моделни кенгроқ ва 70 кгга енгилроқ бўлишини таъминлайди. 

Янги авлод Volkswagen Polo хэтчбекига 3 ва 4 цилиндрли, бензинли ҳамда дизелли моторлар ўрнатилади. Уларнинг ишчи ҳажми 1,5 ва 1 литр бўлади. 

Мавзуга оид