Спорт | 17:49 / 20.03.2017
7192
3 дақиқада ўқилади

Фото: «Арсенал» мухлислари ўртасида «Баннерлар жанги»

Фото: «Арсенал» мухлислари ўртасида «Баннерлар жанги»

«Арсенал» мухлислари 29-тур доирасида «Вест Бромвич»га қарши ўйин аввалида клуб раҳбариятига жамоа бош мураббийи Арсен Венгерга нисабатан қандай муносабатда эканликларини яна бир бор намойиш қилишди. «Ҳоторнс» стадиони узра учган самолёт «Ҳеч қанақа шартномага ўрин йўқ. Венгер – кетсин» ёзувини олиб учди.

Кўп ўтмасдан осмонда иккинчи самолёт пайдо бўлди. У олиб учган баннерда шу сўзлар аён қилинганди: «Биз Арсенга ишонамиз». 

«Арсенал» эса ўйинни одатдаги каби бўш ўтказди: ўртамиёна рақибдан ўтказиб юборилган гол ва тўртинчи ўриндан қулаш. Жамоа бу ўйинда ҳеч қандай ирода кўрсата олмади, футболчиларнинг кайфияти ғалабага умид бермасди. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг Венгерни танқид қилувчилар учун яна баҳона пайдо бўлди. «Арсенал» ЕЧЛнинг чорак финалига ўтиш учун ўйинларда «Бавария»дан 10та гол ўтказиб мағлуб бўлиши ортидан бошланган акциялар давом этди.

Бу вақтда эса Арсен Венгер олдида қийин танлов турибди. У «Вест Бромвич»га қарши шармандали мағлубиятдан кейин ўзининг жамоадаги келажаги бўйича бир қарорга келгани ва тез орада буни ҳамма билиб олиши ҳақида гапирганди. Буни кўпчилик унинг кетиш ҳақидаги қарори деб қабул қилганди. Аммо 19 март куни бу қарор у жамоа раҳбарияти таклиф этган 2 йиллик шартномани рад қилиб, бир йиллик шартнома тузишга рози бўлганини билдирувчи қарор экани маълум бўлди.

Венгер «Арсенал» фанатларига жавоб қайтарди

«Арсенал» раҳбарияти Венгернинг келажаги бўйича баёнот берди

«Мен ўз келажагим бўйича қарорга келиб бўлдим». Арсен Венгер энг муҳим мавзу ҳақида 

Венгер келажаги бўйича қандай қарорга келгани маълум

«Арсенал»ни бошқариши мумкин бўлган янги номзод пайдо бўлди

«Арсенал» Тухель билан музокара бошлангани ҳақидаги хабарни рад қилди

Мавзуга оид