Алангаланган газ баллонини тезда қандай ўчириш мумкин?
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли полициячиси Сушил Кумар кўчада одамларга алангаланган газ баллонини тезда ўчириш усулини намойиш қилди. Кумар бу жараённинг видеосини Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирган.
Кумар агар газ баллони газ сизиб чиқиши оқибатида алангаланса, оловни ўчириш учун газ баллонини ҳўл латта билан ўраб олиш кераклигини кўрсатди. Унинг айтишича, ҳўл латта кислород келишини камайтириб, оловни ўчиришга ёрдам беради. Бироқ полициячи бундан аввал авариявий хизматни чақиртириш лозимлигини эслатиб ўтди.
Кумарнинг саҳифасида жойлаштирилган бу роликни айни вақтда 7 млн га яқин киши томоша қилган. Times Of India нашрининг таъкидлашича, газ баллонлари портлаши оқибатида одамлар ҳалок бўлган ҳодисалар деярли ҳар кун юз беради.
Шундай охирги воқеалардан бири 15 март куни Ҳиндистоннинг Канпур шаҳридаги корхоналардан бирида юз берган. Бу ерда газ портлаши 6 кишининг ҳалок бўлишига ва яна 13 кишининг яраланишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024