Спорт | 12:28 / 21.03.2017
26240
1 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers vs China Dragons: Жанглардаги энг қизиқарли вазиятлар

2017 йил 18 март куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилган эдик. The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл тўртинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Uzbek Tigers («Ўзбек йўлбарслари») ва China Dragons («Хитой аждарлари») жамоалари ўзаро куч синашди. Унда 52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди. Ўзбекистонлик боксчилар рақибларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади. Uzbek Tigers ҳакамларнинг якдил қарорларига кўра, China Dragons жамоасини 5-0 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида ушбу жанглардаги энг муҳим вазиятларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Мавзуга оид