Ўзбекистон | 16:59 / 23.03.2017
11629
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳал этилмаган масалалар йўқ

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунларини юқори баҳолади.

«Бизнинг дўстона муносабатларимизнинг муҳим омили яқин маданий—тарихий алоқаларимиз ҳисобланади. Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ этник қозоқ яшамоқда, 500 минг нафар ўзбек икки давлатни ҳам ўз ватани деб билади. Биз ўзаро маданият кунларини ўтказиш ҳақида келишиб олдик. Қозоғистон ўзбекистонлик ёшлар, талабаларни олий ўқув юртларида таҳсил олишга таклиф этади», дея унинг сўзларии келтирган «Казинформ» агентлиги.

Унинг қайд этишича, Қозоғистондаги ўзбеклар қатлами ўз миллий маданий марказлари, театрларига, парламентда вакилларига эга, мамлакатда ўзбек мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

Қозоғистон президенти бугунги кунда икки давлат ўртасида ҳал этилмаган масалалар мавжуд эмаслигини эътироф этиб ўтган. 

«Мен бугунги учрашувимизни юқори баҳолайман. Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қозоғистонга биринчи давлат ташрифи ҳамкорлик учун янги уфқларни очиб берди», дея ўз сўзларини якунлаган Назарбоев.

Мавзуга оид