Ўзбекистон | 09:31 / 24.03.2017
6659
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими Красноярск ўлкаси ишчи доираларини Ўзбекистонга таклиф қилди

23 март куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Красноярск ўлкаси губернатори Виктор Толоконский билан музокаралар ўтказди. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан стратегик ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидир. 

Россия анъанага кўра, Ўзбекистоннинг асосий ва йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. 

Бугунги кунда дунё миқёсида кучайиб бораётган молиявий-иқтисодий инқироз, товар ва хом-ашё бозорларида нархларнинг пасайиши ўзаро савдо кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Шу тариқа 2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва РФ ўртасидаги товар айланмаси 4,9 фоизга қисқарган ва 4,2 миллиард долларни ташкил қилган. 

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов ва Красноярск ўлкаси губернатори В.Толоконский музокаралар давомида икки минтақанинг Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш,  ишчи доираларнинг ташрифларини ташкиллаштириш, саноат корхоналари маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказишга келишиб олишди. 

Ш.Абдураҳмонов Красноярск ишчи доираларини ҳар йили Ўзбекистонда ўтказиладиган кўргазма-ярмарка тадбирлари, жумладан Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси, Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси, Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси, шунингдек қишлоқ хўжалиги минитехнологиялари ва ихчам ускуналарини намойиш қилиш ва сотишга ихтисослаштирилган "Uzbekistan Agrominitech Expo"да иштирок этишга таклиф қилди. 

Мавзуга оид