ХАМАС Исроил чегарасидаги ягона ўтиш жойини ёпиб қўйди
Ғазо секторида ҳукмронлик қилувчи ХАМАС ҳаракати ўзининг юқори лавозимдаги фаоли ўлдирилгандан кейин Исроил чегарасидаги ўтиш жойини ёпиб қўйди. Бу ҳақда маҳаллий ички ишлар вазирлиги вакили Иёд ал-Бузом маълум қилди.
Жисмоний шахсларни ўтказиш учун мўлжалланган ягона ўтиш жойи "Эрез" (фаластинча номланиши "Байт-Ханун") номаълум муддатга ўз ишини тўхтатган. Қолган назорат-ўтказиш пунктлари тижорат мақсадида ва гуманитар юкларни ўтказиш учун қўлланади.
"Газо сектори ички ишлар вазирлиги Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги "Байт-Ханун" ўтиш жойини номаълум муддатга ёпди. Бу қарор Мазен Фуках ўлдирилгандан кейин хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида қабул қилинган", деб айтган ал-Бузом.
24 март куни номаълум кимса Фукахни Ғазодаги уйи остонасида отиб кетган. ХАМАС ўз аъзосининг ўлдирилишига жавобгарликни Исроил махсус хизматлари зиммасига юклаган. Фуках Исроилда террорчиликда айблов билан 9 та умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган бўлган. У 2011 йилда мингдан кўпроқ фаластинлик маҳбусни Ғазо сектори жангарилари томонидан асирда ушлаб турилган танкчи Гилад Шалитга алмашиш натижасида озодликка чиққан.
"Эрез" ўтиш жойидан хорижий сиёсатчилар, дипломатлар, гуманитар ходимлар, журналистлар ва Ғазо секторидан ўқиш ёки даволанишга чиқишига рухсат бериладиганлар фойдаланадилар.
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024