Фан-техника | 17:18 / 27.03.2017
16742
2 дақиқада ўқилади

Қанд касаллигига қон таҳлили топширишнинг ноинвазив усули ишлаб чиқилди

Қондаги глюкоза миқдорини аниқлаш учун бармоқдан таҳлил олишнинг нақадар ёқимсизлигини ҳар бир диабетик билади. Янги глюкометрлар қанчалик суперзамонавий бўлмасин, уларнинг ишлаш тамойили ўзгармади. Ўлчашдан воз кечиш мумкин эмас, чунки қанд касалининг хавфи ҳам айнан глюкоза миқдорининг "ўйнаши"га боғлиқ - инсоннинг аҳволи шунга қараб ўзгаради. Уни назорат қилиш учун кунига бир неча марта бармоқни тешишга тўғри келади. Бу ёқимсиз жараён (илмий тилда инвазив дейилади) бўлиши билан бирга унинг жароҳати ҳам секин битади - бу диабетга хос бўлиб, инфекция манбаи бўлиши ҳам мумкин. Geeky Gadgets'да шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

Британиянинг Glucowise компаниясида ушбу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилиб, глюкоза миқдорини ноинвазив аниқлаш учун сенсор технологияда ишловчи янги глюкометр ишлаб чиқилди. Мазкур қурилма пазларини бош ва кўрсаткич бармоқ орасида сиқиш керак, 10 сонидан кейин у натижа кўрсатади. Бундан ташқари, у натижани iOS ва  Android'да ишловчи иловага ҳамда сақлаб қўйиш учун булутга  етказади. Шунда қанд даражасини ўзгартириш динамикасини истаган пайтда кузатиш мумкин бўлади. 

Қурилма - жуда ихчам, ўзига хос дизайнда. Шундай экан, у диабетикларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Янги глюкометрнинг баҳоси ҳозирча маълум қилинмаган.

Мавзуга оид