Жамият | 16:14 / 27.03.2017
6136
2 дақиқада ўқилади

«Макдоналдс»да 94 ёшли ходим борлиги маълум бўлди

АҚШнинг Индиана штатидаги Эвансвилл шаҳрида жойлашган «Макдоналдс»да тармоқда 44 йил давомида ишлаган ходим шарафига байрам уюштирилди.

94 ёшли Лорейн Маурер тармоққа 1973 йилда ишга келган бўлиб, ўшанда уйда ўтириш учун ҳали жуда ҳам ёш экани ҳақида ўйлаган.

Тез овқатланиш шохобчаси эгаларининг сўзларига кўра, бир ҳафтада икки марта ишга чиқувчи Лорейнда кўплаб доимий мижозлар бўлиб, улар атайин аёл билан кўришиш учун келишади. Кекса ёшли ходим нафақат уларни, балки уларнинг фарзандлари ҳамда набиралари ҳам яхши танийди.

Маурернинг ўзида эса тўртта фарзанд, олтита набира ва еттита эвара бор, бироқ унинг сўзларига кўра, ўз харидорлари билан муносабатлар жуда муҳим, сабаби улар аёл 1980 йилда турмуш ўртоғини йўқотганидан сўнг уни анча қўллаб-қувватлашган.

“Мижозларим менинг ҳаётимда катта ўрин тутади. Улар билан кўп саёҳат қилдим. Улар шунчаки харидорлар эмас, балки дўстлардир”, - дейди Лорейн Маурер.

Лорейннинг ўзи ҳам фастфудни жуда яхши кўради. Унинг «Макдоналдс»даги энг ёқтирган таоми – балиқли сендвич.

Хабарларга кўра, аёл ҳар қишда нафақага чиқиш ҳақида ўйлайди, бироқ барибир ишидан воз кеча олмайди.

 

Мавзуга оид